26 июнь куни АҚШ Алоқалар бўйича федерал комиссияси (FCC) SМ-N960F рақамли Samsung смартфони моделини маъқуллади, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Ушбу рақам аввалги Samsung Galaxy Note қурилмалари рақамларига мос келади. Масалан, ўтган йили Note 8 SМ-N950 идентификатор рақами билан ўтган. Бундан ташқари, FCC ҳужжатларида қурилма стилус билан бирга етказиб берилиши айтилади.
Samsung компанияси Galaxy Note 9 ни августда тақдим этишни режалаштирмоқда, шундан кейин кўп ўтмай фаблет бозорга чиқади. Умуман олганда, Galaxy Note 9 Note 8 дан кўп ҳам фарқ қилмайди, аммо янада сиғимдорроқ аккумулятор, янги ва тезкорроқ процессорлар, яхшиланган камерага эга бўлади.
Изоҳ (0)