Samsung’нинг янги Galaxy Note 9 флагмани анъанага кўра, августда, 9-санада тақдим этилади. Смартфон ҳақида деярли ҳамма нарса маълум, энди эса Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида пайдо бўлган тасвирлар шарофати билан, унинг дизайни ҳақида ҳам билиб олишимиз мумкин, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Ташқи жиҳатдан смартфон Note 8 дан деярли фарқ қилмайди. Унда ҳам 6,3 дюймли, кичик ромли ва тепа қисми «қош»сиз дисплей бор. Корпус ромлар камайиши ҳисобига кичраяди. Орқа панель шишадан бўлиб, бошқача шаклдаги бармоқ изи сканери ва горизонтал қўш камера модулини ўз ичига олган.
Ички тузилишига кўра, у Galaxy S9+ ни эслатади, асосий фарқи — S Pen стилусида. Корпуси кичиклашганига қарамай, Galaxy Note 9 сиғимдорроқ — 4000 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга бўлади.
Изоҳ (0)