Ўзбекистонда Nokia 3 ва Nokia 5 смартфонлари сотила бошлади, деб ёзади «Mobinfo.uz». Улар йил бошида Барселонадаги кўргазмада тақдим этилган эди. Nokia 3 янги линейкадаги энг арзон смартфон бўлса, Nokia 5 бутунлай металл корпусли ўрта синфга тегишли қурилмадир.
Nokia 3 модели 5 дюймли ва 720×1280 пикселли дисплей, тўрт ядроли процессор, 8 мегапикселли камералар, 16 Гб доимий ва 2 Гб тезкор хотирага эга. Android 7.0 Nougat операцион тизимида ишлайди.
Nokia 5 эса 5,2 дюймли Corning Gorilla Glass шишаси билан ҳимояланган дисплей, Qualcomm Snapdragon 430 процессори, 13 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камера билан жиҳозланди. Хотиралари ҳажми ва операцион тизими Nokia 3 ники билан бир хил.
Тошкентдаги «Малика» савдо марказида Nokia 3 смартфони 1 миллион сўм, Nokia 5 эса 1 230 000 сўмга сотилмоқда.
Ушбу қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.
Изоҳ (0)