Шайх Абдулазиз Мансур Тошкент шаҳар бош имом-хатиби этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.
26 июнь куни пойтахтдаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида Тошкент шаҳри имомларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бошқа масалалар қатори ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур вазифасидан ажралмаган ҳолда Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ва Юнусобод туманидаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.
Изоҳ (0)