Ўзбекистон сапёрлари 1 сентябрдан Подмосковьедаги халқаро минага қарши марказда ўқишни бошлайди, деб ёзади Sputnik. Шунингдек, Арманистон, Беларусь ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ҳам ўқитилади.
«Сурияда вазифаларни бажариш тажрибасини ҳисобга олиб, минага қарши марказда чет эллик ҳарбий хизматчиларни гуманитар минасизлантириш соҳасида тайёрлаш учун ўқув-моддий база объектлари яратилди. 2018 йилнинг 1 сентябридан Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари ҳарбий хизматчиларини ўқитиш режалаштирилган», — дейилади Россия мудофаа вазирлиги хабарида.
Идорадагилар таъкидлашича, айни вақтгача марказда ушбу республикалардан келган 50 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ўқитилган.
Изоҳ (0)