Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик билан самарали ижодий ҳамкорлик қилиб келаётган бир қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари алоҳида эътироф этилиб, қимматли совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, вазирлик томонидан ташкил этилган «Ички ишлар органлари матбуот хизматининг энг фаол ходими» кўрик-таловининг якуний босқичида ғолиб деб топилган бир қатор ходимлар диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди
Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан ажратилган қимматли совға ва дипломларни Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Қутбиддин Бурхонов ўзининг самимий табрикларини билдириб, ўз эгаларига топширди.
Изоҳ (0)