Беларусь пойтахти Минск шаҳрида шахматнинг блис ва рапид йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасидаги II жаҳон чемпионати ниҳоясига етди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик ёш шахматчилар ҳам иштирок этди.
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар рапид йўналишидаги баҳсларда 2 та олтин (Ҳумоюн Бегмуротов, Умида Омонова), 2 та кумуш (Афрўза Ҳамдамова, Олмос Раҳматуллаев), блис беллашувларида эса 3 та олтин (Ҳумоюн Бегмуратов, Афрўза Ҳамдамова, Умида Омонова) ҳамда 2 та кумуш (Руқия Олимова, Шаҳромбек Каримов) медалларини қўлга киритди.
Умумий 9 та медалга эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистондан сўнг иккинчи ўринни россиялик шахматчилар банд этган бўлса, кучли учликка украиналик спортчилар якун ясади. Жаҳон чемпионлари 27 июнь куни эрта тонгда Тошкентга қайтиб келади.
Изоҳ (0)