Таиланд шимолидаги Чианграй провинциясида жойлашган Кхао Луанг ғорида ўсмирлар футбол жамоасининг 12 нафар аъзоси йўқолиб қолди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, ўсмирлар Чианг Рай тоғида қоялар орасида сайр қилиш учун кетган. У европаликлар орасида машҳур бўлган жунгли яқинида жойлашган.
Саёҳатни кучли ёмғир бўлиб қўйган. Тахмин қилинишича, айнан ноқулай об-ҳаво ғорни сувга тўлдирган ва уларга ўз вақтида ташқарига чиқишга халақит берган.
Ўсмирлар саккиз километрли ғор бўйлаб изланмоқда.
Изоҳ (0)