Қозоғистон Сенатининг халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Дариға Назарбоеванинг қизи, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси Венера турмушга чиқди, дея хабар бермоқда «Nur.kz».
Тўй 23 июнь куни Олмаотадаги Ritz-Carlton меҳмонхонасининг бал залида бўлиб ўтди. Куёв мамлакатда машҳур бўлган Чайжунусовлар сулоласи вакили — 22 ёшли Дален Чайжунусов. У Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факультети битирувчисидир.
Венера эса жамоатчилик алоқалари ва санъат йўналишида таълим олмоқда.
Тўй маросимида мамлакат президенти ва биринчи хоним ҳам қатнашиб, келин-куёвга оқ фотиҳа берган.
Шунингдек, меҳмонлар орасида Дариға Назарбоеванинг қадрдон дўсти Филипп Киркоров ҳам бўлган.
Изоҳ (0)