Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент шаҳрига иш излаб келиб, бекатларда тунаб юрган наманганлик мардикор аёл уйига, оиласи бағрига қайтарилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Аёлнинг исми-шарифи Зуҳра Матқулова бўлиб, Чуст туманининг «Қорақўрғон» маҳалласи, Беруний кўчасида истиқомат қилади. 38 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан келишмовчиликлари ва муносиб иш тополмагани учун Тошкент шаҳрига келган. Ўзига ўхшаган мардикор аёллар билан турли юмушларни бажариб, ижара уйларда яшаб юрган.

Фото: «Mahalladosh.uz»

Фото: «Mahalladosh.uz»

Бу ҳақдаги мақола эълон қилинган кун — 22 июннинг ўзида вилоят ИИБ кўмагида аёлнинг манзили аниқланди. Эртасига Қўйлиқ даҳасидаги муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига Чуст туман хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Мамлакат Абдураҳимова ва «Қорақўрғон» МФЙ раиси Неъматжон Омонов етиб келди. Улар Зуҳра Матқулова билан кўришиб, уни уйига қайтариб олиб келди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

— Зуҳрахоннинг кўчаси ва ҳовлисида таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Унинг ўзи янги кийим-бош билан таъминланди. Ҳокимлик томонидан телевизор, газ плитаси ва баллони тақдим этилди. Бир бош эчки ажратилди. Турмуш ўртоғи Турсунбой Толибов билан яраштириб қўйилди, мактабнинг 2-синфида таҳсил оладиган қизи Умидани бағрига босди, — дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Иродахон Қўчқорова.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Мутасаддиларга кўра, Зуҳра Матқулова 25 июнь, душанба куни тиббий кўрикдан ўтказилади ва ишга жойлаштирилади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

 

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар