Тошкент вилоятида қутқарувчилар тоғ ёнбағрида йиқилиб, оғир тан жароҳати олган фуқарога ёрдам кўрсатди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Жорий йилнинг 21 июнь куни Тошкент вилояти Чимён қутқарув отряди Билдирсой қидирув-қутқарув тезкор гуруҳи навбатчисига Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Паркент массивида яшовчи 1955 йилда туғилган фуқаро Ч.Н. қўнғироқ қилган. У Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги Йўлбарс тоғ ёнбағрида сайр қилиб юрган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб, оғир даражада тан жароҳат олганлиги ҳамда юра олмай қолганлиги сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Келиб тушган мурожаатга кўра қутқарув гуруҳи кўрсатилган жойга зудлик билан етиб бориб, жабрланган фуқарони топиб, унга биринчи ёрдам кўрсатди ҳамда уни Бўстонлиқ тумани тез тиббий ёрдам ходимларига топширди.
Изоҳ (0)