Маълумки, 21 июнь куни футбол бўйича Жаҳон Чемпионати «D» гуруҳи 2-тури доирасида Аргентина—Хорватия баҳсини ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борди.
Ўша учрашув Эрматов учун мундиал тарихидаги 10-ўйин бўлди. Ҳакам бунгача Жаҳон Чемпионатлари финал босқичида 9 та ўйинни бошқариб, рекорд ўрнатганди. Ва у ўз рекордини янгилади.
Энди эса рекорд яна янгиланишда давом этадиган бўлди. ФИФА Эрматов ва унинг жамоасига «B» гуруҳи 3-туридан ўрин олган Испания—Марокаш ўйинини бошқариб боришни ишониб топширди.
Мазкур учрашув 25 июнь куни 23:00 да бошланади.
Изоҳ (0)