«Лахта-марказ» Санкт-Петербургнинг Приморск туманининг тарихий қисмида, Фин кўрфази соҳилида қурилаётган 462 метрли янги осмонўпар бинодир, деб ёзади Travel Ask.
Бинода «Газпром» давлат концерни бош қароргоҳи жойлашади. Иморат нафақат Россияда, балки бутун Европада энг баланд бўлиши кутилмоқда.
Бино томининг шпили (найзасимон учи)да ишлаётган монтажчилар уларга тепадан қандай манзаралар кўринишини намойиш қилиш учун видео тасвирга олди.
Изоҳ (0)