Тожикистон Роғун ГЭСини қуриш учун Жаҳон банкидан молиявий ёрдам олмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, Spot хабар бермоқда.
2017 йили Тожикистон 500 миллион долларлик дастлабки еврооблигацияларни чиқарди. Улар орқали 3,9 миллиард долларлик ГЭС қурилишини молиялаштириш режалаштирилган эди. Бироқ Жаҳон банки қурилишни молиялаштирмаслиги хабар қилинганидан кейин ГЭС қайси маблағлар эвазига қурилиши номаълумлигича қолмоқда.
Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Сирил Мюллер банкнинг бошқа йирик ГЭС қурилишини молиялаштиришини маълум қилди. Айтилишича, Тожикистон ва банк Нурек электр станциясининг таъмирланиши борасида ҳамкорлик қилишга қарор қилган.
Тожикистон ГЭС қурилишини молиялаштириш учун янги облигациялар чиқаришга қарор қилган.
Мюллернинг фикрича, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши электр энергияси экспорти учун янги истиқболларни яратади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати бир неча маротаба лойиҳанинг Марказий Осиё минтақасига хавф солиши борасида ташвишда эканини билдирган.
Изоҳ (0)