Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти Ички ишлар департаменти тергов бошқармасида 1 ой илгари содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда, деб ёзмоқда «Казинформ».
29 май куни Олмаота—Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 718-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
«Audi ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган. Пиёда — Осиё миллатларидан бирига мансуб, тахминан 35-40 ёшлардаги аёл воқеа жойида жон берган. Ҳалокат содир бўлган вақтда аёл қизил рангли спорт кийими, қора шим ва пошнали қизил туфлида бўлган», — дея тергов ходимлари хабар берган. Аёлнинг белгилари: бўйи — тахминан 160-165 сантиметр, ўртача тана тузилишига эга. Кўзлари жигарранг, сочи қора, калта қирқилган.
Полиция аёл шахсини аниқлашда ёрдам беришни сўрайди.
Изоҳ (0)