Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 19 июнь куни Чимкентга республика аҳамиятига эга шаҳар мақомини беришни кўзда тутувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Ушбу маъмурий бирлик мамлакатимиздаги 17-ҳудуд бўлади», — деди Нурсултон Назарбоев.
Остона ва Олмаота қаторида Чимкент ҳам аҳолиси 1 миллион кишидан ошган шаҳарлар қаторига қўшилди.
Маъмурий маркази Чимкент бўлган Жанубий Қозоғистон вилояти номи эса Туркистонга ўзгартирилди. Туркистон шаҳри вилоятнинг янги маркази бўлди.
Изоҳ (0)