Тошкентда йўллар қурилиши ва бошқа давлат хизматлари хусусий бизнесга берилади. Бу ҳақда Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Топ-500» форуми чоғида маълум қилди, деб ёзади Spot.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир шаҳардаги асосий муаммолардан бири — бош режанинг йўқлиги, биноларни бузиш ва кўчириш ишларининг тартибсизлиги, ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияларининг йўқлиги.
Ҳоким вазифасини бажарувчи энг муҳим йўналишлардан бири сифатида шаҳар маъмуриятининг бизнесни ривожлантиришга кўмаклашишини тилга олди.
Хусусан, давлат хизматларининг катта қисмини — ҳокимликнинг қурилиш ишлари, йўллар ва инфратузилмалар, автотураргоҳлар қурилишини ва бошқаларни аутсорсга бериш режалаштирилмоқда.
«Шаҳарни ҳукумат ва бизнеснинг биргаликдаги иштироки орқалигина ривожлантириш мумкин», — дея хулоса қилди Ортиқхўжаев.
Изоҳ (0)