Россиялик ҳарбий эксперт Александр Жилин дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рейтинги натижаларини изоҳлар экан, Ўзбекистон бу борада жиддий ютуқларга эришганини ва бу тажрибани бошқалар ҳам ўрганиши зарурлигини эътироф этди, деб ёзади Sputnik.
Унинг фикрича, ҳар қандай мамлакатда барқарорликни ва хавфсизликнинг юқори даражасини куч идораларининг пухта ташкил қилинган кетма-кетлиги таъминлайди.
«Тадқиқот натижаларига қараганда, Ўзбекистонда айнан ҳуқуқ-тартибот органларида кучли кетма-кетлик шаклланган, бу эса коррупция даражасини пасайтириб, улар ишининг самарадорлигини оширган. Кўплаб мамлакатларда, афсуски, ҳамма номига ишлайди. Агар халқаро ташкилотлар Ўзбекистондаги хавфсизлик даражасини шундай юқори баҳолаётган экан, унда ўйлайманки, бизнинг бу соҳадаги идораларимиз ушбу тажрибани ўрганиш учун у ёққа ўз ходимларини жўнатиши керак», — деди Жилин.
Global Law and Order халқаро ташкилоти рейтингида Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича 142 та мамлакат ичида бешинчи ўринни эгаллади. Ундан олдинги поғоналарда Сингапур, Норвегия, Исландия ва Финляндия жойлашди.
Изоҳ (0)