Хитойда автобус ҳайдовчиси ҳушини йўқотган ва йўловчилардан бири транспорт бошқарувини қўлга олиб ҳамроҳларини қутқариб қолган. Воқеа акс этган видео Global Times’нинг Twitter’даги саҳифасида тақдим қилинган.
Воқеа Чжэцзян вилояти Веньчжоу шаҳрида юз берган. Авария содир бўлишига қадар ҳайдовчи 17 соат давомида транспортни бошқарган. 30 нафар йўловчининг кўпчилиги эса бу вақтда ухлаётган бўлган. Ҳайдовчи ҳушини йўқотганида автобус рули бошқа томонга айланиб кетган. Икки нафар йўловчи буни сезиб қолган. Улар ҳайдовчи кабинасига югуриб кирган. Йўловчилардан бири бошқарувни қўлга олган ва автобусни йўл четига буриб тўхтатган. Йўловчилар «Тез ёрдам» чақиртирган.
Воқеа оқибатида йўловчилар жабр кўрмаган. Ҳайдовчи шифохонага олиб кетилган. Шифокорлар унинг соғлиғига нисбатан ҳеч қандай хавф йўқлиги ҳақида хабар қилган.
Timely rescue: A passenger saved nearly 30 lives by taking over the steering wheel of a speeding coach after finding its driver suffering from a sudden stroke. All passengers are safe and the driver is now in stable condition. pic.twitter.com/okN5jBAjcL
— Global Times (@globaltimesnews) June 18, 2018
Изоҳ (0)