Индонезияда бир эркак онасининг дафн маросимида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Сулавеси оролида 15 июнь куни бўлиб ўтаётган дафн маросими вақтида эркаклар марҳуманинг тобутини махсус супага олиб чиқаётганида, зинапоя бузилиб кетган. Оқибатда одамлар пастга қулаган, марҳуманинг тобути эса унинг 40 ёшли ўғли боши устига тушган.
Эркакнинг ҳаётини сақлаб қолишга уринишган, бироқ у касалхонага етмай ҳалок бўлган. Ҳодиса оқибатида яна бир неча киши тан жароҳати олган.
Изоҳ (0)