18 йил давомида лотереяда фақатгина бир хил сонлар комбинациясидан фойдаланиб Американинг Айдахо штатида яшовчи Майкл Трэн катта ютуққа эга бўлди. Бу ҳақда UPI’га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Эркакнинг сўзларига қараганда, у навбатдаги лотерея чиптасини харид қилган ва анъанага мувофиқ ҳар доимги сонлар кетма-кетлигини ёзган.
«Ўтган кеча телефоним орқали чиптани сканер қилдим. Маълум бўлишича, мен лотерея ташкилотчилари билан боғланишим керак экан», — дейди Трэн.
Омадли сонлар Трэнга икки миллион доллар мукофот олиб келди.
Айдахолик эркакнинг айтишича, у пулларнинг асосий қисмини уйи учун олган кредитни қоплашга сарфлаш ниятида.
Изоҳ (0)