Канаданинг Суррей шаҳрида жойлашган Салливан-Хайтс ҳудуди бундан 10 йил олдин ўрмон ўрнида бунёд этилган. Бу ерга ўрганиб қолган товуслар одамлар билан қўшни бўлиб яшашни маъқул кўрган ҳолда эски ўрмон ҳудудини тарк этмаган, деб хабар беради National Geographic.
Мазкур ҳудудда табиий душманларнинг йўқолиб кетганлиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг кўпайгани қушлар популяциясини ошириб юборган ва эндиликда бу ерда товуслар каттагина муаммоларни келтириб чиқармоқда.
https://twitter.com/CTVSarah/status/1003002878594707456
Март ойидан октябрга қадар давом этадиган урчиш вақтида қушлар шаҳарликларга бир неча минг долларлик жиддий зарарларни етказмоқда: эркак товуслар қора автомобиллардаги ўз аксини рақиб деб ўйлаб, унга отилмоқда ва бу орқали машиналарни тирнаб ташламоқда.
Бу каби ҳолатлар соатлаб давом этиши ва қушнинг ҳар бир ҳаракати сайин автомобилга кўпроқ зарар етиши мумкин.
Изоҳ (0)