Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва Сеул Корея уруши шу йил тугашига умид қилаётганини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг таъкидлашича, Жанубий Корея АҚШ билан бу борада маслаҳатлашувлар олиб бормоқда, ва бундай имконият Шимолий Корея — Америка саммитларида муҳокама қилинган.
«Уруш тугаганлиги ҳақидаги декларациянинг йил охиригача имзоланиши — ҳукуматимизнинг мақсади», — деди Кан Гён Хва.
Унинг сўзларига кўра, КХДР ядросизланиш жараёнини давом эттириши керак.
Изоҳ (0)