Ливия қуролли кучлари «ал-Қоида» террорчилик гуруҳи етакчиларидан бири Абу Сафян бин Қумуни асирга олди, деб ёзади ал-Арабия ҳарбий манбаларига таяниб.
Экстремист Дерна шаҳридаги операция чоғида қўлга олинган. Таъкидланишича, у раҳбарлик қилган гуруҳнинг ўқ-дорилари тугаб қолган, бу эса уларга ҳужум қилиш имконини берган.
59 ёшли бин Қуму — «ал-Қоида»нинг энг обрўли бошлиқларидан бири. У 1980 йилларда Ливиядан кетиб, Суданда Усама бин Ладенга ҳайдовчилик қилган. Уни АҚШ ҳарбийлари қўлга тушириб, Гуантанамодаги қамоқхонага жойлаган, 2007 йилда эса Ливияга экстрадиция қилган, у ерда ҳам у ҳибсда бўлган.
2011 йилда террорчи қамоқдан қочиб, Дернада экстремистик гуруҳни ташкил қилган.
Изоҳ (0)