Колумбия президенти сайловларида «Демократик марказ» партиясидан номзод Иван Дуке етакчилик қилмоқда, деб ёзади «Интерфакс».
Миллий сайлов кенгаши маълумотларига кўра, овозларнинг 99 фоиздан ортиғи ҳисоблаб чиқилгач, унга 54 фоиз сайловчилар овоз бергани аниқ бўлган. Унинг рақиби — «Инсоний Колумбия» коалициясидан номзод Густаво Петрога сайловчиларнинг 42 фоизи ўз овозини берган.
Кузатувчилар қайд этишича, бу натижалар Дукенинг ғалабасини кафолатлайди.
Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос ўз Twitter’ида Дукени аллақачон ғалаба билан табриклаб, унга муваффақият тилади ва ҳукуматни тинч вазиятда топширишни ташкиллаштиришда ўз кўмагини таклиф қилди.
Изоҳ (0)