14—15 июнь кунлари Кишинёв шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Молдова Иқтисодиёт ва инфратузилма вазирлиги давлат котиби Юлиана Дрегелин ҳамда Қишлоқ хўжалиги, минтақавий ривожланиш ва атроф-муҳит вазирлиги давлат котиби Василеу Лука билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Молдова ўртасида манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси ҳамда Молдова Ташқи ишлар ва Европа билан интеграция вазири Тудор Ульяновск ўртасида суҳбат бўлиб ўтди.
Аввалроқ, Ўзбекистон—Молдова ҳукуматлараро комиссияси мажлиси ўтказилиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)