Тошкент метрополитенининг «Пахтакор» ва «Алишер Навоий» станцияларида Wi-Fi хизмати синов тариқасида ишга туширилди, деб хабар беради «Repost.uz».
Ҳозирча интернет ташқи сайтларга улана олмайди. Йўловчилар симсиз тармоқ орқали фақат метрополитен ресурслари билан танишиши мумкин.
Улар ўз ичига китоблар, мусиқалар ва фойдали ахборотларни қамраб олган.
Қайд этилишича, келгусида ОАВ манбаларидан фойдаланиш имконияти ҳам яратилади. Ўзбекистонни диққатга сазовор жойлари ҳақида маълумот берувчи электрон гидлар жорий этилади. Синов режими Мустақиллик байрами арафасида ниҳоясига етади.
Изоҳ (0)