Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театри Тожикистонга гастрол сафари уюштиради. Бу ҳақда Тожикистон телеграф агентлигига таяниб, Sputnik хабар берди.
Бу ўзбек актёрларининг икки давлат мустақилликка эришганидан буён Тожикистонга илк гастрол сафари бўлади.
Гастрол сафари 29 июндан 2 июлга қадар мўлжалланган. Театр жамоаси «Жайдари келин» комедиясини намойиш этади.
Саҳна усталари дастлаб Хўжандда, сўнгра Душанбе ва Бохтардаги театрларда чиқишлар қилишади.
Эслатиб ўтамиз, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театри труппа сифатида 1939 йилда ташкил топган.
Изоҳ (0)