Саудия Арабистонининг Ajlan&Bros компанияси Андижон вилояти билан тўқимачилик ва туризм соҳасида ҳамкорлик ўрнатади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев ва компания раҳбари шайх Муҳаммад Абдулазиз Ал-Ажлан бошчилигидаги делегация ўртасида бўлиб ўтган учрашувда тўқимачилик ва туризм (меҳмонхона хизмати) соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, меҳмонлар томонидан кўтарилган масалалар (солиқ, божхона, электр энергия, газ, сув) атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашувдан сўнг 26 кишидан иборат делегация меҳмонхона учун таклиф этилган Андижон шаҳридаги собиқ «Наврўз» ўйингоҳи ва қурилиши тугалланмаган «Сарбон» меҳмонхоналари билан таништирилди. Жалақудуқ туманидаги завод қурилиши ва пахта етиштириш учун таклиф қилинган жойлар кўздан кечирилди.
Меҳмонлар Хўжаобод туманидаги «Файз М» ва «Нил Гранит» корхоналари, Асака туманидаги «Сабо ҳамкор» МЧЖга қарашли гидропоника усулида ташкил этилган иссиқхоналарда ҳам бўлди.
Изоҳ (0)