Боливияда 15 июнь, жума куни йўловчи автобуси қояга бориб урилиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
ЙТҲ туфайли яна 22 киши жароҳатланди.
Автобус Потоси шаҳридаги шосседа қояга урилган. Полиция аварияга тезликнинг оширилиши сабаб бўлган деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)