Япония жанубидаги Окинава оролларига «Гаеми» тўфони ёпирилиб, ўзи билан бирга кучли ёмғирлар ва шамоллар олиб келди, бир қатор ҳудудларда рекорд даражадаги ёғингарчилик ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган, деб хабар беради «РИА Новости».
Япония бош метеорологик агентлиги маълумотларига кўра, тўфон марказида шамол тезлиги сониясига 20 метр, кучайганида эса 30 м/сонияни ташкил этмоқда. Циклон марказидаги босим эса 992 гектопаскалга тенглашган.
Маҳаллий вақт билан соат 9:00 да тўфон Окинава префектураси пойтахтидан 60 километр узоқликда соатига 30 километр тезлик билан ҳаракатланмоқда.
Метеорологларнинг маълум қилишича, тўфон ёпирилган ҳудудларда ёғингарчилик тезлиги соатига 110 миллиметрни ташкил қилмоқда. Яқин 48 соат ичида 500 миллиметргача ёмғир ёғиши мумкин. Жумладан, Окинава префектурасининг ғарбида жойлашган Ихэя аҳоли пунктида ёғингарчилик миқдори бўйича 50 йиллик рекорд қайд қилинди.
Изоҳ (0)