Россия апрель ойида ихтиёридаги АҚШ ғазначилиги қимматли қоғозларининг ярмини сотиб юборди. Уларнинг умумий суммаси 47,5 миллиард долларга тенг, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Мамлакатда яна 48,7 миллиард долларлик қимматли қоғозлар қолди ва бу кўрсаткич бўйича Россия АҚШ қарз мажбуриятларига эгалик қилувчи давлатлар рейтингида 16-ўриндан 22-қаторга тушиб қолди.
Мазкур рейтингда Хитой (1,18 триллион доллар), Япония (1,03 триллион доллар) ва Ирландия (300,4 миллиард доллар) пешқадамлик қилмоқда.
Изоҳ (0)