Шотландиянинг Глазго шаҳрида жойлашган Санъат мактаби биносида кучли ёнғин рўй бермоқда. Бу ҳақда Sky News телеканалига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Ёнғин кечаси бошланган, кучли олов Санъат мактаби ёнидан бошқа биноларга ҳам тарқалган. Ҳозирда воқеа жойида 120 яқин ўт ўчирувчи ва уларнинг 20 та машинаси иш олиб бормоқда.
https://twitter.com/bl4irrr/status/1007807521619349504
Суратлардан кўриш мумкинки, бинолардан бирининг томидан кўтарилган ёнғин қалин тутунни ҳосил қилган. Ҳозирча ҳалок бўлганлар ёки жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ. Яқин атрофдаги биноларда истиқомат қилувчи одамлар эвакуация қилинган.
Ёнғин 16 июнга ўтар кечаси бошланган, бироқ ҳамон уни ўчиришнинг иложи бўлмаганлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)