15 июнь куни Германиянинг Мюнхен шаҳрида номаълум шахс пичоқ билан уюштирган ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда TZ Online нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, ҳужум турар жой биноларидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Олинган тан жароҳатлари оқибатида бир нафар аёл ҳалок бўлган, шунингдек, яна бир аёл ва ўсмир жароҳат олган.
Жиноятни содир этишда гумонланган шахс полиция томонидан маҳаллий вақт билан соат 20:18 да қўлга олинган.
Маълумотларга кўра, у қурбонларнинг таниши бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)