Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегарада амалга оширилган авиазарба натижасида Покистон «толиб»ларининг етакчиси Мулла Фазлулла йўқ қилинди. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазири Муҳаммад Радманиш маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Покистондаги ‘Толибон’ларнинг етакчиси Мулла Фазлулла Кунар вилояти чегарасида Америка билан биргаликда амалга оширилган операция вақтида ўлдирилганини тасдиқлайман», — дейилади вазирнинг баёнотида.
Шунингдек, Америка ҳарбийлари ҳам мазкур операция ўтказилганини тасдиқлаган. АҚШ армиясининг расмийларидан бири эса айнан Фазлулла ўлдирилганига аниқлик киритган.
Жорий ҳафтада Афғонистонда рўй берган терактлар ўқибатида 36 киши ҳалок бўлган. Мамлакат ҳукумати ушбу теракларни ташкиллаштиришда «Толибон»ни айбламоқда. Бироқ ҳозирча мамлакатдаги бирорта ташкилот ушбу ҳужумлар серияси бўйича масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.
Изоҳ (0)