Венесуэла президенти Николас Мадуро Колумбия етакчиси Хуан Мануэль Сантос мамлакатда ҳарбий низони келтириб чиқариш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Globoвисонъга таяниб «Газета.ru» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, «Сантос АҚШ империясига фойда келтириш учун ҳарбий низони хоҳламоқда».
Шунингдек, Мадуронинг қўшимча қилишича, Колумбияда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловида ғолиб чиққан шахс «Сантоснинг хатоси»ни тузатиши керак бўлади.
«Бошқа давлатлар Венесуэланинг ишларига бурун суқмасликлари керак», — дейди Мадуро.
Изоҳ (0)