Мексиканинг Амосок шаҳрида жиноятчиларга қарши бўлиб ўтган отишма вақтида олти нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Excelsior порталига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Маълумотларга кўра, полициячиларга қувурлардан ёқилғи ўғирловчилар — «уачиколерос»лар ҳужум қилган.
Айни вақтда Пуэбла штатида жиноятчиларни аниқлаш бўйича кенг кўламли операция бошлаб юборилган.
Таъкидланишича, Мексикада нефть маҳсулотларини ўмарилиши ҳар йили давлатга 1 миллиард доллар зарар келтиради.
Изоҳ (0)