Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

15 июндан бошлаб Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Ислом Каримов номидаги «Тошкент» аэропортига халқаро авиалиниялар орқали учиб келувчи йўловчилар учун янги терминални ишга туширади. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Фото: МАК матбуот хизмати

Фото: МАК матбуот хизмати

Янги терминалдан замонавий технология қурилмалари, Wi-Fi тизими, қизил ва яшил йўлаклар, юкларга мўжалланган тўртта лента, 24 та паспорт назорати пункти, виза билан таъминлаш пункти, иккита валюта айирбошлаш шохобчаси, иккита durt free дўкони ва иккита қаҳвахона ўрин олган.

Соатига 1000 нафар йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган янги бинонинг ишга туширилиши йўловчиларга хизмат кўрсатишни яхшилаш ва мамлакатга кириш учун керакли жараёнларни тезлаштиришга ёрдам беради.

Паспорт назоратидан ўтиш учун сарфланадиган вақт 7—9 дақиқадан 2 дақиқага қадар қисқаради. Шу орқали аэропортдаги расмий жараёнларнинг барчасини 20—30 дақиқада тугатиш мумкин бўлади.

Қўшимча қўниш зонаси собиқ Маҳаллий ҳаво линиялари биносининг базасида Ўзбекистон Президентининг қарорига асосан ташкил этилган. Умумий майдони 9802,36 метр квадратга тенг бино «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ҳисобидан реконструкция қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи