• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қарзи бор киши закотини қандай адо қилади?

    «Islom.uz» сайти қарздорлик ва закот борасидаги саволларга ойдинлик киритди. Жавоблар шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Мўминнинг нажоти» китоби аосида тайёрланган. 

    Фото: «Islom.uz»

    Фото: «Islom.uz»

    Савол: Бир кишининг нисобга етадиган маблағи бўлса, лекин қарзи ҳам бўлса, закот берадими?

    Жавоб: Қарзидан ортган моли нисобга йэтса, ундан закот чиқаради. Қарзлар икки қисмга бўлинади: Аллоҳ таоло томонидан талаб қилинган қарзлар; бандалар томонидан талаб қилинадиган қарзлар.

    Бир кишининг зиммасида назр, каффорат, садақаи фитр, таматту’ ҳажининг қурбонликлари, қурбон ҳайитининг қурбонлиги каби қарзи бор бўлса ва закот нисобига етадиган маблағи ҳам бўлса, аввал закотини адо қилади, чунки бу қарзлар банданинг ҳаққи эмас.

    Бировдан олинган қарз, сотиб олинган мол эвазига берилиши керак бўлган маблағ, етказилган зарар ёки жароҳатнинг жаримаси ёки товони, адо қилинмаган нақд маҳр, келишилган, лекин берилмаган нафақа, бировнинг қарзига кафил бўлиш билан қарздорга айланиш, адо қилинмаган закот кабилар бандалар томонидан талаб қилинадиган қарз бўлгани учун нисоб миқдоридан чиқариб юборилади, яъни мавжуд маблағдан аввал ушбулар адо қилинади ва қолган маблағ нисобга йэтса, шундан кейингина ундан закот берилади.

    Шу ўринда бир нуқтага эътибор қаратиш лозим. Агар бир кишига закот бериши вожиб бўлганидан кейин закотини адо қилмай, кечиктирган бўлса ва кейин юқоридаги қарзлардан бирортасига дуч келса, аввал закотининг қарзини адо қилади, кейин қолган қарзларини беради. Чунки закот вожиб бўлганидан кейин бу қарзларга дучор бўлиш закотни соқит қилмайди. Аксинча бўлса, аввал закотни соқит қилади.

    Савол: Қарзга берилган маблағларнинг закоти кимга вожиб бўлади?

    Жавоб: Усулий қоида шуки, берилган қарзнинг закоти қарз берувчининг зиммасига лозим бўлади, қарз олувчига эмас. Қарзлар нисобга етиб, бир йил тўлса, қарзлардан закот бериш вожиб бўлади. Лекин дарҳол эмас, балки қарз ёки тижорат молининг бадали каби қарзларнинг камида қирқ дирҳами қўлига текканда шундан бир дирҳам закот беради. Қачон қирқ дирҳам олса, ундан бир дирҳам закот чиқариб бораверади. Қўлига тегмаган қарзларидан то қўлига тегмагунича закот бермай турса бўлади. Қўлига теккач, ўтган йилларнинг закотини беради.

    Савол: Қарзи бор киши закотини қандай адо қилади?

    Жавоб: Агар унинг қарзи қўлидаги молидан кўп бўлса, қўлидаги моли ўзиники бўлмай, балки ҳақдорларники саналиб, ундан закот бериши вожиб бўлмайди. Агар қўлидаги моли қарзидан кўп бўлиб, қарзини чиқарганидан кейин қолган мол нисобга йэтса, қолган молдан закот беради. 

    Савол: Закот беришда узоқ муддатли қарзлар чиқариб юбориладими? Масалан: беш йилда узиб юборишга келишиб, йигирма миллионга уй олса ва қўлида ўн-ўн беш миллион пули бўлса, у кишига закот вожиб бўладими?

    Жавоб: Қарз икки турга бўлинади: муъажжал, яъни нақд берилиши керак бўлган қарз ва муажжал, яъни кейинчалик беришга келишилган қарз. Саволдаги қарз муажжал (кейинчалик берилиши вожиб бўлган) қарзга киради ва закот беришга монелик қилмайди. Абу Ҳанифадан қилинган ривоятда: «Кейинчалик беришга келишилган қарз закотни ман қилмайди», дейилган.

    Савол: Қандай қарзлар закотни вожиб қилмайди?

    Жавоб: Бир кишининг маълум миқдорда маблағи бўлиб, қарзи ҳам бўлса, ўша маблағ ҳожати аслияга машғул бўлиб қолади ва улардан закот бериш вожиб бўлмайди.

    Савол: Бировга қарз берган киши берган қарзидан закот чиқарадими?

    Жавоб: Қарз берган одам берган нарсасидан буткул умидини узган бўлса, ундан закот чиқармайди.

    Мабодо умидини узган қарзи кейинчалик қайтиб келса, қўлига теккан йили учун закот чиқаради. Агар умидини узмаган бўлса, ундан закот чиқаради. Лекин қўлига теккунича закотни кечиктириши мумкин. Қўлига теккач, ўтган йиллари учун ҳам закот чиқаради. Қарз олган киши инкор қилса, қарз берувчида ҳужжат бўлса, Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг наздида бундай молдан закот вожиб бўлмайди, шуниси саҳиҳроқ.

    Раҳматий бунга (закот бермасликка) мойил бўлиб, «Замонамизда қарздор қарзига ҳам, маблағига ҳам, маблағи борлиги»га ҳам иқрор бўлади. Лекин ҳақдор ундан қарзини ундириб олишга қодир бўлмайди. Шунда ўша мол йўқнинг ҳукмидадир. Ашраф Алий Таҳонавий «Имдодул фатаво» асарида шундай фатво берган.

    Савол: Бир киши яшаш учун ўн тўрт миллионга уй сотиб олиб, ярим нархини тўлади. Қолган ярмини ҳали тўламагани учун уй унинг ихтиёрига ўтмади. Бундай ҳолатда харидор сотувчига берган етти миллион пулидан закот берадими?

    Жавоб: Сотувчи билан харидор ўртасида «олдим-сотдим» сўзлари айтилганидан кейин ҳали уй харидорнинг номига ўтмаган бўлса ҳам, бай’ мукаммал бўлади ва у сотувчига берилган маблағдан ҳам, зиммасидаги қарздан ҳам закот бермайди.

    Савол: Тақсит (нархини бўлиб тўлаш йўли) билан қилинган савдода қайси томон закот беради?

    Жавоб: Қоида шуки, закот ҳамма вақт сотувчининг зиммасига вожиб бўлади.

    Савол: Бир киши уловини ҳар йили уч миллиондан тўлаб туриш шарти билан уч йилга тўққиз миллионга соца, сотувчи ҳар йили қўлига тегадиган уч миллиондан закот берадими ёки ҳали қўлига тегмаган тўққиз миллионданми?

    Жавоб: Сотувчи уловни тўққиз миллионга сотганида харидор тўққиз миллион қарздор бўлди. Қарзга берилган молдан закот чиқарилади. Шунинг учун ҳар йили ҳақнинг ҳаммасидан закот чиқаради, яъни бир кишининг олдида беш юз минг пули бўлса, ундан ташқари одамларда тўққиз миллион пули бўлса, у киши закотга эга инсон саналади ва унинг зиммасига тўққиз ярим миллион пулидан закот чиқариш вожиб бўлади.

    Савол: Вафот этган кишининг қарзини бошқа одам ўз закотидан адо қилиши жоизми?

    Жавоб: Жоиз эмас, чунки бунда закот маййитга мулк қилиб берилмайди. Маййитнинг қарзи закот билан тўланмайди, чунки унда закотнинг рукни бўлган «мулк қилиб бериш» йўқдир. Закот маблағи билан масжид ҳам қурилмайди, ўлик ҳам кафанланмайди.

    14.06.2018, 15:42   Изоҳ (0)   46701
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мубашшир Аҳмад: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўрнини ҳеч ким боса олмайди

    14.06.2018, 15:29

    Тошкентда давлатга қарашли «Ландшафт дизайн маркази» сотувга қўйилди

    14.06.2018, 15:18

    Термизда олти жуфт йигит-қизнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди

    14.06.2018, 15:10

    Халқ таълими вазирлиги: Биринчи синфга болалар танловсиз қабул қилинади

    14.06.2018, 14:54

    Tashkent City’нинг қурилиши сабаб бузилаётган «Ezidyor» тўйхонасининг эгасига «Версал» бериладиган бўлди

    14.06.2018, 14:23

    Тошкентда Ҳайит намози 15 июнь эрталаб 05:10 адо қилинади

    14.06.2018, 14:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 25 август, 16:41

    Ўзбекистонда доллар расмий курси 12 305 сўмгача тушди 

    Ўзбекистон | 25 август, 16:21

    Ўзбекистонда Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади

    Ўзбекистон | 25 август, 16:12

    “Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради” фильми қандай суратга олинган?

    Кино | 25 август, 15:43

    Украина илк бор янги “Нептун” ракетасини намойиш қилди (видео)

    Дунё | 25 август, 15:42

    Тошкентдаги Бўрижар каналига тушиб кетган 17 ёшли боланинг жасади топилди

    Ўзбекистон | 25 август, 15:28

    “Эрон АҚШга итоат этмайди” — Оятуллоҳ Али Хоманаий

    Дунё | 25 август, 15:10

    Жанубий Сурхон сув омбори ҳудудида 140 млрд сўмлик экотуризм комплекси қурилади

    Ўзбекистон | 25 август, 14:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.