Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб ёзади Spot.
Шаҳарда қўшимча 1358 та иш ўрнини яратиш режалаштирилмоқда. Бу ўнлаб янги саноат объектларини ташкил этиш ва яна 12 та мавжуд объектларни кенгайтириш ҳисобидан амалга оширилади. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 29 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
Белгиланган режалар 700 миллиард 709 миллион сўм миқдорда молиялаштиришни талаб қилади. Шунинг 17 фоизини давлат мақсадли фондлар ва маҳаллий бюджетдан ажратади. Тадбиркорлик субъектлари — лойиҳалар ташаббускорлари харажатларнинг 54 фоизини қоплайди. Қолган 29 фоизи учун банклар кредит ажратади.
Ишлар Бош вазир ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан мувофиқлаштирилади.
Изоҳ (0)