Жорий йил 12 июнь куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида соат 22:15 атрофида номаълум шахс автомашинасида «Учқўрғон—Ҳаққулобод» йўлида туманнинг «Муғол» маҳалласида яшаган Анвар Эргашевни велосипедида кетаётган вақтда уриб юборади ва жабрланувчига ёрдам бермай, воқеа жойидан қочиб кетади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Юз берган ҳодиса оқибатида Анвар Эргашев воқеа жойида ҳалок бўлди. Унга ўз вақтида ёрдам кўрсатганида балки ҳаёти сақлаб қолинган, ота-она фарзандсиз, аёли бева, 3 ёшли қизалоқ эса отасиз қолмаган бўларди.
Мазкур ҳодисага гувоҳ ёки ҳайдовчи ҳақида маълумотга эга бўлганлардан ички ишлар ходимлари ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилишлари сўралган.
Изоҳ (0)