Лос-Анжелес округи суди Анжелина Жоли ва Брэд Питтнинг фарзандлари отаси билан кўришмаётгани уларнинг феъл-атворига салбий таъсир кўрсатади, деб топди. Шу тарзда судья Жолига фарзандларининг отаси билан кўришишига шароит яратиб бериш вазифасини юклади, деб ёзади «Корреспондент.net».
Маълумки, ҳозирда актёрларнинг фарзандлари Анжелина билан яшайди. Бироқ, суд қарорига кўра, болаларнинг отаси билан суҳбатлашиб туриши уларнинг тақдирида муҳим ўрин тутади.
Қайд этилишича, жуфтликнинг катта ўғли Медокс ота-онаси билан қанча вақтни бирга ўтказишини ўз ҳал қилиши мумкин.
Суд шунингдек, Анжелина Жолига олти нафар фарзандларининг ҳар бирининг телефон рақамларини Бреэд Питтга тақдим этиш вазифасини ҳам юклади. Бундан ташқари, Брэд фарзандлари билан гаплашаётганида Анжелина уларнинг суҳбатини назорат қилмаслиги керак.
Изоҳ (0)