И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида «Кинолекторий» деб номланган медиа лойиҳа бўлиб ўтди, деб ёзади «KRuz.uz».
7—8 июнь кунлари бўлиб ўтган ушбу медиа лойиҳада 1925 йилда суратга олинган «Ўлим минораси» ва 1927 йилда яратилган «Иккинчи аёл» деб номланган овозсиз илк ўзбек фильмлари намойиш этилди.
Медиа лойиҳа Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан амалга оширилди. Унда ўзбекистонлик ва хорижий киноматограф усталари, Али Ҳамроев, Шавкат Абдусаломов, Нигора Каримова (кино соҳаси бўйича халқаро эксперт), Биргит Боймерс (Буюк Британия), Хлое Дриевлар (Франция) томонидан яратилган кинолар ўрин олган.
Лойиҳа муаллифи — ҳужжатли фильм режиссёри Элжон Аббасов. Лойиҳанинг илмий маслаҳатчиси эса — кинотарихчи Нигора Каримова.
Изоҳ (0)