Қорақалпоғистонлик киноижодкорлар тарихий фильмга қўл урди, деб хабар беради «KRuz.uz».
«Қудрат медиа» ва «Лочин медиа» студиялари ҳамкорликда Муратбай Низановнинг «Зийвар» номли драмасини суратга олмоқда. Фильм буюк қорақалпоқ шоири Ажиниязнинг 16—40 ёш оралиғидаги даврини ўз ичига олган.
Картина продюсери Қудрат Отажанов, режиссёри Интизар Бекчанова, режиссёр асистенти Баҳодир Омон, оператор Зуфар Холметов ва постановкачи оператор Шерзод Бекчанов.
Изоҳ (0)