Стивен Спилберг томонидан яратилган «Юра даври хиёбони» фильмининг тақдимотига 25 йил бўлди — фильм 1993 йил 9 июнда тақдим этилган эди, деб ёзмоқда «Газета.ru».
Уч марта «Оскар» мукофоти соҳиби бўлган фильм сужети Майкл Крайтоннинг шу номли асарига асосланган. Уни саҳналаштириш ҳуқуқи асар нашр этилмасидан аввал Спилберг томонидан сотиб олинган.
«Юра даври хиёбони» тақдимотидан тўрт йил ўтгач, фильмнинг давоми тақдим этилди, яна тўрт йилдан кейин эса унинг учинчи қисми экранларга чиқди. Шундан сўнг фильмни тўхтатишга қарор қилинган. Фильмнинг тўртинчи қисми 2015 йилда Крисс Пратт иштирокида тақдим этилган бўлса, фильмнинг 25 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг июнь ойида унинг бешинчи қисми экранларга чиқди. «Газета.ru» фильмнинг биринчи қисмидаги кадрлардан иборат жамланмани тақдим этди.
Изоҳ (0)