Шавкат Мирзиёев Олтиариқ туманида жойлашган Smart Kids нодавлат мактабгача таълим муассасасида яратилган шароитларни кўздан кечирди. Бу ҳақда «Дарё»нинг Фарғонадаги мухбири хабар берди.
Хорижий тилларга ихтисослаштирилган ушбу болалар боғчаси 210 ўринга мўлжалланган. Нодавлат мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчилар учун спорт зали, мусиқа хонаси, замонавий ошхона, ўйин майдончаси, кичик бассейн, кутубхона, ёзги айвончалар мавжуд. Барча хоналар замонавий юмшоқ мебел ҳамда ўйинчоқлар билан тўлиқ таъминланди.
Муассасада 3 миллиард сўмлик қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилган. Барча хоналар замонавий рақамли видеокузатув ҳамда қайд этиш камералари билан жиҳозланган.
Боғча ўзига хос «смарт-синф»га эга. «Билимдон» компьютер дастури ўрнатилган кўргазмали воситалар тарбияланувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ўстиришга хизмат қилади.
Изоҳ (0)