КХДР етакчиси Ким Чен Ин ҳужжатларни имзолаш учун Сингапур томони тақдим этган ручкадан фойдаланишдан бош тортди, деб хабар беради «ТАСС».
Бунинг ўрнига Ким Чен Ин синглиси Ким Ё Чжон узатган ручкани олди.
КХДР етакчиси столга ўтириши билан синглиси унга яқинлашди ва ручка тутқазди. Ким Чен Ин стол устидаги пapkа ёнида ётган ручкага қўл теккизмади.
Ким Чен Ин ва Дональд Трампнинг тарихий учрашуви Сентоса оролидаги Capella меҳмонхонасида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)