Кеча, 11 июнь куни Болгарияда Ми-17 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради. Оқибатда унинг бортида бўлган икки киши ҳалок бўлган ва яна бир киши жароҳат олган, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ҳалокат мамлакат жанубидаги Пловдива фуқаролик аэропорти ҳудудида содир бўлган. Вертолёт 50 метр баландликдан қулаб тушган.
Маълумотларга кўра, вертолёт ичида уч нафар ҳарбий хизматчи бўлган. Нохуш ҳодиса оқибатида катта учувчи ва унинг ёрдамчиси ҳалок бўлгани айтилмоқда, экипажнинг учинчи аъзоси — борт муҳандиси шифохонага етказилган.
Вертолётнинг қулашига нима сабаб бўлгани аниқланмоқда.
Изоҳ (0)