12 июнь, сешанба куни эрталаб Бангладешнинг жануби-шарқида кучли ёмғир туфайли юзага келган сел келиши оқибатида энг камида 10 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳалок бўлганларнинг барчаси Читтатонг вилояти Рангамати округида яшаган.
Қайд этилишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.
Изоҳ (0)