30 май куни ўзбек-қирғиз чегарасидаги «Дўстлик» халқаро автойўл ўтказиш пунктида бошқа паспорт билан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга уринган қоидабузар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари вакили берган маълумотга таяниб, «Газета.uz»га хабар бермоқда.
Қоидабузарнинг Қирғизистон фуқароси экани аниқланган. У ўз паспортини йўқотиб қўйгани, шундан сўнг амакиваччасининг ҳужжати билан чегарани кесиб ўтмоқчи бўлганини айтган.
Дастлабки тергов олиб борилмоқда, унинг якунлари бўйича қоидабузарга нисбатан қонунчилик доирасида чоралар кўрилади.
Изоҳ (0)